"Рақамли авлод қизлари-2021" Форумини Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова очиб берди. 

— IT соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг сони кам эди, сўнги йилларда эса бу соҳага қизиқувчи қизлар сони ортиб бораётгани қувонарли, албатта, — деди Ҳилола Умарова. — Шу ўринда ҳам иқтисодчи, ҳам дастурчи сифатида дастурлашнинг қизлар учун ҳам аҳамиятли соҳа деб айта оламан. Ушбу Форум айнан шу мақсадни кўзда тутади. Форум якунида юқори натижаларга эришган қизларни иш билан таминлашда ҳам кўмаклашамиз.

Форумнинг очилиш маросими ноодатий ташкил этилди. Ўзига хос атмосфера, эркин мулоқот муҳитидан иборат жараёнлар иштирокчиларни қувонтиргани бежиз эмас. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш Агентлиги раҳбари Ҳилола Умарованинг иштирокчилар билан самимий суҳбати эса қизларга янада руҳ бағишлади.