Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар ўтказиб, видеомурожаат муаллифи 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро Н.Х. эканини аниқлади.
Дин ишлари бўйича қўмита ушбу видеоролик экстремизм ғоялари билан йўғрилганлиги, диний адоват келтириб чиқаришга хизмат қилиши хусусида хулоса берди. Шунингдек бу турдаги материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
"Ҳолат юзасидан фуқаро Н.Х.га нисбатан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси учинчи қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади ИИББ хабарида.