Жорий йилнинг 28 феврал куни Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М39 “Тошкент-Термиз” автомобил йўлида йўлни белгиланмаган қисмидан  кесиб ўтаётган пиёда, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори А.Ўтамишовнинг эътиборини тортади ва пиёдага чора кўриш мақсадида тўхтатади.

Планшет ёрдамида фуқаронинг шахси текширилганда у – 1983 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшаган фуқаро Х.З. эканлиги ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (ўғрилик) билан айбланиб, 2021 йилнинг 31 декабр кунида Фарғона вилояти Марғилон шаҳри ИИБ томонидан қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.

Қидирувдаги шахсга нисбатан эхтиёт чораси "Қамоқ" бўлганлиги учун фуқоро Зангиота тумани ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.