Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Аниқланишича, Ўзенергоинспекция Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Тахиатош нефть базаси МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 миллиард 203 миллион сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.