Унгача эпидемиологик вазият нормаллашиши мумкин, аммо воқеалар ривожига қараб саммит формати ўзгариши мумкин, деди Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Писков.
“Биз тўлиқ форматга тайёрланмоқдамиз. Эпидемиологик ҳисоб-китобларга кўра, ўша вақтга бориб вазият маълум даражада нормаллашиши мумкин. Аммо буни вақт кўрсатади, деди Дмитрий Писков “Коммерсанд” газетасига берган интервьюсида.
Бундан бир оз аввал Россия ташқи ишлар вазири Сегей Лавров ШҲТни ўтказиш бўйича ўзгаришлар бўлмагани, саммит белгиланган муддатда Санкт Петербург шаҳрида ўтишини қайд этган эди.
Шунингдек, вазир вазиятни кузатиб бориши, унинг ривожланишига қараб мутассадилар билан яна маслаҳатлашишини таъкидлаган.