Бу ҳақда республика раҳбари Сергей Меликовнинг фармонида айтилган.
Душанба куни кечқурун Махачқалъада ёнилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди. Новокули қишлоғидаги Кулинская кўчаси ва Федераль автомагистраль кесишмасида жойлашган автоуловларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси биносида автомобилга техник хизмат кўрсатиш вақтида ёнғин, орадан бир оз вақт ўтгач, портлаш содир бўлди.
Шундан сўнг ёнғин ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам тарқалган. Сўнгги маълумотларга кўра, 27 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳат олди, деб хабар беради mir24.tv.