Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Дониёр Ғаниев фаолиятини якунлаб, Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
— Сайловчилар билдирган ишончни оқлаш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммо ва хоҳишларини парламент минбарига олиб чиқиш, қабул қилинган қонунларни адолатли ва инсонпарвар бўлишига ҳисса қўшиш, мурожаат қилган фуқароларга ёрдам бера олиш имконияти мен учун депутатликнинг энг катта шарафи бўлди. Бундай имконият ва бахт менга насиб қилганидан ҳар доим фахрланаман, деб ёзади Дониёр Ғаниев.
Маълумот учун, Дониёр Ғаниев 1988 йил Фарғона вилоятида туғилган. 2012 йилда Буюк Британиядаги Оксфорд Брукс университетини тамомлаган.