Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев ўзининг телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Ҳисоботда Ҳисоб паталаси томонидан амалга оширилган назорат тадбирлари натижасида 2021 йил бюджет харажатлари 2,1 трлн. сўмга мақбуллаштилиб, давлат бюджетига 527 млрд. сўм қўшимча манбалар аниқланганлиги, шунингдек бюджет маблағлари ҳисобидан 338 млрд. сўмлик ноқонуний харажат ва ўзлаштиришлар, давлат харидлари жараёнида эса 971,1 млрд. сўмлик манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган 763 та ҳолатлар аниқланганлиги қайд этилган.

Унинг ёзишича, ҳисоботдаги бир қизиқ маълумот депутатнинг диққатини тортган. Ҳисоб палатаси томонидан олий таълим муассаларига кўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида (халқ тилида "супер-контракт") ўқишга қабул қилинган талабаларнинг хужжатлари ўрганилганда, 10 та олий таълим муассасасида 117 нафар талабани (бу фақат аниқлангани, аниқланмагани қанча худо билади) Давлат тест маркази маълумотномасидаги балларини сохталаштириш орқали уларни "супер-контракт" суммаларининг миқдори жами 9,6 млрд. сўмга кам ҳисобланган.

Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 2020-2021 ўқув йилида фуқаро Ф.Б. кириш имтиҳонида аслида атига 56,6 балл олган бўлсада, унинг тўплаган бали 132,7 балл этиб кўрсатилган ҳамда ундан 279,4 млн. ўрнига 139,7 млн. сўм тўлов-контрак пули (139,7 млн.сўм кам) олинган.

Депутат олий таълим муассасаларига киришда айнан коррупцияни олдини олиш мақсадида жорий қилинган "супер-контракт" тизимининг ўзида ҳам коррупция ҳолатлари аниқланганидан таажжубланади.

Ҳисоботда келтирилишича, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишини олдини олиш мақсадида, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқимоқчи бўлганлар учун онлайн платформа яратилиб, аризалар автоматик тарзда қабул қилиниши ва шартномалар суммасини инсон омилининг аралашувисиз ҳисобланиши йўлга қўйилган.