Баъзи озиқ-овқат қўшимчалари дори воситаларининг таъсирини кучайтириши ёки камайтириши, шунингдек, препаратнинг организмда сўрилиши ва чиқарилишига таъсир қилиши мумкин.
Бу эса даволашнинг самарадорлиги ва хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатади. Дориларни қабул қилиш вақтини ва улар орасидаги интервалларни тўғри ҳисобланг. Дори бўйича кўрсатмаларни диққат билан ўқинг. Кўпинча ишлаб чиқарувчилар таблеткани кунига маълум миқдорда қабул қилиш кераклигини таъкидлайди. Бунда қабул қилиш вақтини суткадаги 24 соатга қараб ҳисоблаш керак.
Инсон танаси ҳатто уйқу вақтида ҳам тинимсиз ишлайди. Шу сабабли у дуч келган муаммога тенг ва бир хил билан таъсир қилиши учун дориларни қабул қилишда ниҳоятда эътиборли бўлинг.
Дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларининг мослигини ҳисобга олинг. Дори-дармонлар ва баъзи озиқ-овқатларни биргаликда истеъмол қилиш мумкин эмас. Мисол учун, чой, қаҳва, минерал сув ёки мева шарбатлари билан ичилса, кўплаб дориларнинг таъсири камаяди.
Агар дорини сут маҳсулотлари, нон, хамирли овқатлар, дуккаклилар билан бир вақтда қабул қилинса, темир моддаси сўрилиши қийинлашади.
Шу боис барча дориларни шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.