Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.И. ва бошқалар қўлга олинди.

Маълум бўлишича, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ш.А.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 402 қути “ПК-Мерц” номли дори воситасини 12 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.