Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан шу йилнинг 3 август куни Республика махсус комиссияси томонидан уй шароитида коронавирус инфекциясини даволаш учун тавсия этилган «Азитромицин», «Аскорбин кислотаси», «Гидроксихлорохин», «Парацетамол» дориларининг дорихоналарда сотувда мавжудлиги, уларнинг нархи юзасидан жамоатчилик назорати тартибида мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасидаги туман(шаҳар)ларда фаолият кўрсатаётган дорихоналар танланма усулда ўрганилганда уларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тавсия этилган «Гидроксихлорохин» мавжуд эмаслиги, «Аскорбин кислотаси» 1000-1500 сўмгача, «Паратсетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» 6 мингдан сўмдан 34000 минг сўмгача сотилаётганлиги маълум бўлди.

Андижон вилоятидаги дорихоналарда «Гидроксихлорохин» мавжуд эмаслиги, «Аскорбин кислотаси» 500-3500 минг сўмгача, «Парацетамол» 450-1200 сўмгача, «Азитромицин» нархи 4500 мингдан 38 минг сўмгача сотилаётгани аниқланди.

Бухоро вилояти ҳудудидаги дорихоналарда «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 4500-38000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» дорилари 300 сўмдан 4000 сўмгача сотувда.

Жиззах вилояти ҳудудидаги дорихоналарда ҳам «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 1200-2000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500, «Азитромицин» 5000-15000 сўмгача сотувда мавжуд.

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги дорихоналарда олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 500-5000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» 5000-15000 сўмгача сотилаётгани аниқланди.

Навоий вилояти дорихоналарида «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 700-5000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1100 сўмгача «Азитромицин» 5000-15000 сўмгача сотилмоқда.

Сирдарё вилояти дорихоналарида «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 1000-3000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» эса 5000-43000 сўмгача сотиляпти.

Фарғона вилояти дорихоналарида «Гидроксихлорохин» дори воситаси мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 500-4000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1200 сўмгача, «Азитромицин» 5000 сўмдан 15000 сўмгача турибди.

Хоразм вилоятида эса «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 500-3000 сўмгача, «Парацетамол» 500-1500 сўмгача, «Азитромицин» 4000-20000 сўмгача нархланяпти.

Тошкент вилоятида «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси»1000-4000 сўмгача, «Парацетамол» 1000 сўм, «Азитромицин» 8000-17000 сўмгача сотиляпти.

Тошкент шаҳрида «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси» 500-3000 сўмгача, «Парацетамол» 1000-1500 сўмгача, «Азитромицин» 6500-44000 сўмгача сотилаётгани аниқланди.

Наманган вилоятидаги дорихоналарда «Гидроксихлорохин» мавжуд эмас, «Аскорбин кислотаси»500-4000 сўмгача, «Парацетамол» 600-1000 сўмгача, «Азитромицин» 4000- 12000 сўмгача, «Плаквенил» 234 000 сўмдан сотилаётгани кузатилди. Унинг захираси ҳам 40 дона қутидан иборат.

COVID-19 инфекциясини уй шароитида даволаш учун зарурий дори воситалар нарх-навоси федерация томонидан жамоатчилик назорати тартибида доимий ўрганиб борилади ҳамда бу борада кенг жамоатчилик хабардор қилинади.