Хусусан, жорий йилнинг 17 август куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро А.С. Оҳангарон тумани ҳудудида Хитойда ишлаб чиқарилган дори воситаларини (200 дона) ҳамда 28 та вирус блокаторини 4 300 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Шунингдек, яна бир фуқаро Ш.М. Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 470 дона иммунитет ҳосил қилувчи дори воситаларини қонунга ҳилоф равишда 39 млн 900 минг сўмга пуллаётган вақтда ушланди.

Айни пайтда Департаментнинг туман бўлими томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.