Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. 

Бугун супачага -67 кг вазн тоифасида атлетлар кўтарилишди. Ушбу вазн тоифасида мамлакатимиздан Достон Ёқубов ва Адҳамжон Эргашев  иштирок этди. Даст кўтариш баҳсларида 144 килограммни тошни кўтарган Достон Ёқубов иккинчи ўринни эгаллаб, миллий жамоа ҳисобига мундиалдаги илк медални келтирди.

Ҳозир силтаб кўтариш баҳслари бошланди.