Форс кўрфази мамлакатларида пластик чиқиндиларни ўрганган олим Маркус Еркисен маълумотларига кўра, айрим туялар ошқозонида 60 кг гача пластик мавжуд бўлган. Чиқиндилар жонивор ошқозонини тўлдириб, очлик ҳиссини сусайтиради, натижада улар озиқланмай қўяди.
Чўлда чиқинди полигони мавжуд бўлмаса-да, лекин амирликларда тез-тез такрорланиб турадиган қумли шамоллар таъсирида пластик пакетлар ҳавога енгил кўтарилиб, мамлакат бўйлаб ҳар томонга, шу жумладан одамлар яшамайдиган жойларга ҳам учириб боради.
Эриксен таъкидлаганидек, туялар қум бўлмаган барча нарсаларни ейди. Муаммо ҳам ана шунда. Шу билан бирга бу каби чиқиндиларда турли бактериялар мавжуд бўлиб, улар ҳам жониворларни ҳалок этиши мумкин.