Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Форс кўрфази мамлакатларида қолиб кетган юртимиз фуқароларини Ватанга қайтаришни самарали ташкил этиш юзасидан берган топшириғи ижроси доирасида Дубай шаҳрида қолиб кетган спортчилар Ўзбекистонга олиб келинди.
Улар “Тошкент – Дубай” (HY334) авиарейси орқали юртимизга етиб келди.
Спортчилар, уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналари кўрсатилган амалий ёрдам учун Давлат раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.