Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи 23 ёшли (аёл) Э.Д. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Х.Ж. дугонаси Э.Д.га Россиядан унга пул юборилишни айтиб, банк картасини олиб, фойдаланиб туришини сўраган.

Э.Д.нинг банк картасига юборилган 2.074.000 сўм миқдоридаги пулларни дугонаси Х.Ж.дан яширинча илова ёрдамида бошқа банк картасига ўтказиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани фош этилди.

Жиноят содир этган Э.Д. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.Ж. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.