28 сентябрь эрталабги ҳолатга кўра, Brent маркали нефть фьючерслари 1,74 фоизга қимматлаб, бир баррели 106,14 долларни ташкил этди, деб хабар берди Kazinform.

WTI маркали нефть нархи 0,90 фоизга ошиб, бир баррели 93,24 долларга етди.

Россиянинг Urals маркали нефти нархи эса 3,57 фоизга кўтарилиб, бир баррели 113,61 долларга тенг бўлди.

Ҳозирда нефть бозорига бир нечта омил таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, инвесторлар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижасини кутмоқда. Агар томонлар келишувга эришса, минтақадаги кескинлик пасайиб, Ҳормуз бўғози орқали нефть етказиб бериш қайта тикланиши мумкин.

25 сентябрдан бери нефть нархи АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ битими тузилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида ўзгариб келмоқда. Шунингдек, бозор иштирокчилари Яқин Шарқдан нефть етказиб бериш билан боғлиқ хавфларни кузатмоқда.