Унга кўра, дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироздан кейин тикланиши учун беш йилгача вақт кетади. 

“Карантин билан боғлиқ барча чеклов чоралари бекор қилинишидан сўнг жадал иқтисодий ўсиш юз беради, аммо тўлиқ тикланиш беш йилгача вақтни олади”, — дея Рейнхартнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Рейтер агентлиги. 

Рейнхартнинг фикрича, инқироздан сўнг дунёда 20 йил ичида илк бор қашшоқлик даражаси ўсади. 

Июн ойида Жаҳон банки 2020 йилда дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён рекорд даражада - 5,2 фоизга пасайишини тахмин қилганди.

 Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони расман 30 миллиондан ошган.