Сўнгги 5 йилда дунёда қўшимча 1 миллиард киши интернетга кириш имконияти яратилди. Aммо унинг нархлари бўйича давлатлар бир-биридан кескин фарқланади. Жумладан, энг қиммат ва энг арзон маълумотларга кириш ўртасида 30 000 % фарқ мавжудлиги ҳам фикримизни исботлайди. Бу ҳақда Moliya.uz телеграм канали маълумот берди.

Ўзбекистонда COVID-19 пандемия вақтида Интернет тезлиги яна кўтарилди

Дунёда 1ГБ Интернет нархи энг арзон мамлакатлар топ бешлиги:

Ҳиндистон $0,09

Исроил $0,11

Қирғизистон $0,21

Италия $0,43

Украина $0,46

1ГБ мобил интернет энг қиммат давлатлар:

Малави $27.41

Бенин $27.22

Чад $23.33

Яман $15.98

Ботсвана $13.87

Мамлакатлар ўртасидаги нархларнинг бунчалик катта фарқ бўлишига асосан 4 сабаб келтиришимиз мумкин:

Инфраструктуранинг мавжудлиги (мисол учун Яманда интернет тармоғига уланиш учун имконият йўқлиги);

Фақатгина мобил интернетга боғлиқлик (мамлакат ичидаги провайдерлар ўртасидаги рақобат туфайли нархлари тушади. Мисол Қирғизистон Республикаси);

Маълумотларни кам истеъмол қилиш (Aйрим Aфрика мамлакатларида интернетдан 1000 баробар муҳим бўлган нарсалар бор);

Фойдаланувчиларнинг даромадига боғлиқ (Даромади юқори бўлган мамлакат фуқаролари мобил интернет учун юқори ҳақ тўлашга қодир, ҳамда юқори тезликдаги интернетни хоҳлашади).

Ўзбекистонда 1ГБ мобил интернет нархи ўртача $1,34 бўлиб, энг арзон мамлакатлар қаторида 47 ўринда.