Бунга диарея, қуйи нафас йўллари инфекциялари, шунингдек, инсульт ва юрак-қон томир касалликларидан ўлим ҳолатларининг камайгани ёрдам берди.

Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий Осиё ва Океания 1990 йилдан 2021 йилгача ўртача умр кўриш борасида энг катта ўсишига (8,3 йил) эришди. Жанубий Осиё 1990 йилдан 2021 йилгача ўртача умр кўриш (7,8 йил)  бўйича  мазкур минтақалар орасида иккинчи ўринни эгаллади, бу диарея касалликларидан ўлимнинг кескин камайиши билан боғлиқ.

Бироқ, олимлар, COVID-19 пандемиясининг умр кўриш давомийлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатганини аниқлашди. Пандемия Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси ва Африкада Саҳрои Кабирдан жанубда жойлашган мамлакатларга энг кўп зарар етказди.

Мутахассислар қандли диабет ва буйрак касалликлари каби юқумли бўлмаган касалликлар хавфи ортиб бораётганини аниқлашди. Юрак ишемик касаллиги, инсульт ва саратон каби касалликларга қарши курашишда нотекис ўсиш кузатилмоқда. Юқори даромадли мамлакатлар кам таъминланган мамлакатлардан фарқли равишда юқумли бўлмаган касалликларнинг кўплаб турлари туфайли келиб чиқадиган ўлим ҳолатларини камайтиришга муваффақ бўлишди, деб хабар беради lenta.ru.