Тадқиқотчилар халқаро “Арго” дастурининг ўлчагичларидан олинган маълумотларни таҳлил қилишди ва турли сув массалари томонидан ютилган иссиқлик миқдорини тадқиқ этишди. Улар океаннинг исиши бутун дунё бўйлаб, тропик ҳудудлардан қутбларгача тарқалиб, сирт қатламларини ҳам, чуқурликларни ҳам қамраб олганини аниқлашди.
Бироқ иссиқлик нотекис тақсимлангани аниқланди. Сўнгги йигирма йил ичида Жанубий океанда иссиқликни ўзида сақлаш бўйича энг юқори кўрсаткич қайд этилди.
Олимларнинг таъкидлашича, келгуси ўн йилликларда океанлар ҳисобига иссиқликнинг қандай ютилиши масаласи ноаниқлигича қолмоқда. Мисол учун, агар океанлар иссиқликни камроқ қабул қилса, бу келажакдаги иқлим ўзгариши масаласида жиддий оқибатларга олиб келади, деб хабар беради lenta.ru.