Уни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа очиб берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров сўзга чиқиб, жадид мактабини ўрганиш ҳар бир журналист учун зарур экани ҳамда бу борада ҳамкорликда ишлаш лозимлигини таъкидлади.

Конференцияда Амстердам минтақавий, трансмиллий ва Европа тадқиқотлари мактаби (АRTES), АҚШдаги Ўрта Шарқ тадқиқоти маркази, Канададаги Карлтон университети Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари институти, Германиянинг Фридрих Шиллер номидаги университети, Туркиянинг Анкара университети, Озарбайжондаги Низомий Ганжавий номидаги Адабиёт институти профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи-мутахассислари ўз маърузалари билан қатнашди.

Мазкур тадбир Ўзбекистонда журналистика ва коммуникациялар соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг сифати ва самарадорлигини ошириш, Ўзбекистонда масс-медиа соҳасида изланаётган ёш олим ва тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудий меросини ўрганишда маҳаллий ва хорижий олимлар ўртасида ўрнатилган илмий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилди.

Конференция “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси” ва “Жадид матбуотини ўрганишнинг долзарб масалалариномли сессияларда ўз ишини олиб борди.

Ҳар йили ўтказиш анъанага айланиб бораётган ушбу конференция ҳақиқий маънода ўзаро фикр алмашиш, янги билимларни ўзлаштириш майдонига айлангани ҳамда географик жиҳатдан кенгайгани билан аҳамиятли бўлди.

Тадбир сўнггида университет ва Туркий тилли давлатлар журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Президент ташаббуси билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги стипендия таъсис этилган.