10 май:
1497 йил — Италиялик сайёҳ Америго Веспуччининг Янги дунёга иккинчи саёҳати бошланган. Америка қитъасининг номи шу сайёҳ номидан олинган.
1534 йил — Франциялик сайёҳ Жак Картье Ньюфаундленд оролини Франциянинг мулки деб эълон қилади.
1811 йил — Англияда илк қоғоз пуллар муомалага киритилади.
1844 йил — Канада пойтахти Кингстон шаҳридан Монреаль шаҳрига кўчирилади.
1869 йил — АҚШда илк трансматерик темир йўл ишга туширилади.
1881 йил — Руминия қироллик деб эълон қилинади.
1940 йил – Буюк Британия қироли Георг IV фавқулодда ҳолат туфайли Черчиллни бош вазир этиб тайинлайди.
1993 йил — Қирғизистонда миллий валюта сом муомалага киритилади.
1995 йил — Рубль расмий равишда Тожикистонда миллий валюта деб эълон қилинади. Унгача сўм купон муомалада бўлган.
2005 йил — АҚШ президенти Жорж Буш Грузияга ташриф буюрганида Грузия фуқароси Владимир Арутюнян АҚШ президенти ва Михаил Саакашвили турган трибунага граната улоқтиради. Ҳар икки давлат раҳбарига зарар етмайди.
1864 йил — Дунёдаги илк киностудия Gaumont асосчиси Леон Гомон туғилган (1946 йилда вафот этган).
1923 йил – Озарбойжоннинг учинчи президенти Ҳайдар (Гейдар) Алиев туғилган (2003 йилда вафот этган). Озарбойжоннинг ҳозирги президенти Илҳом Алиев Ҳайдар Алиевнинг ўғли ҳисобланади.
1956 йил — Россиялик таниқли бошловчи Владислав Листьев туғилган (1995 йилда ўлдирилган).