Бунинг учун улар маҳсулотларни аралаш микрозаррачалар билан бойитишнинг ноёб технологиясидан фойдаланишни таклиф қилишяпти. Иш натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) журналида эълон қилинди.

А витамини етишмовчилиги дунёда кўзи ожизликни юзага келтирадиган асосий омиллардан саналади. Баъзи ҳолларда у ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, дунёдаги мактабгача ёшдаги болаларнинг қарийб учдан бир қисми, айниқса, Африканинг Саҳрои Кабирдан жануброқдаги қисми ва Жанубий Осиё мамлакатларида яшовчилар унинг танқислигидан азият чекмоқда. А витамини нафақат кўриш учун, балки иммунитет тизимининг, шунингдек, юрак ва ўпканинг нормал ишлаши учун жуда муҳимдир. Бироқ, бу ҳарорат ва ультрабинафша нурланишига сезгир бўлган жуда беқарор молекула.

Модданинг фойдали хусусиятларини узоқроқ сақлаш учун тадқиқотчилар инкапсуляция технологиясидан фойдаланишди. Улар витаминни АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA) дори воситалари ва озуқавий қўшимчаларда фойдаланиш учун аллақачон тасдиқланган BMC полимер қобиғига ўрашди.

А витаминини полимер билан аралаштиргандан сўнг, диаметри 100 дан 200 микронгача бўлган зарралар ҳосил бўлди. Самарадорликни текшириш жараёнида олимлар мазкур микрозаррачаларни шўрвага солинадиган таъм қўшадиган бўлакчалар ва унга қўшишди. Витамин ўзининг биологик фаол хусусиятларини Цельсий шкаласи бўйича 40 даражада ҳам, 75 фоиз намликда ҳам сақлаб қолди. Шунингдек, у ёрқин нур, юқори ҳарорат ва қайноқ сув таъсирида бузилишларга ҳам чидамлилигини исботлади.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, нонда капсулаланган А витаминини истеъмол қилган кўнгиллиларнинг қонидаги бирикма даражаси витаминни анъанавий шаклда қабул қилганлар билан бир хил даражада бўлиб, у организмда осонгина ажралиб чиқишини кўрсатади. Ҳозирда иккита компания озиқ-овқат саноатида мазкур технологиядан фойдаланиш учун лицензия олди.