Тажриба давомида беморга HS-001 номли препаратнинг дозаси берилди. У iPS ҳужайраларидан олинган, тозаланган юрак мушаклари тўқималарининг кластерларидан иборат. Даволаш усули дори воситасининг икки дозасини киритишни ўз ичига олади, иккинчисининг концентрацияси биринчисига нисбатан уч баравар юқори.
Тадқиқотда юрак ишемик касаллиги оқибатида юзага келган юрак етишмовчилиги аниқланган жами 10 киши иштирок этади. Heartseed тадқиқотни ўзининг ҳамкори даниянинг Novo Nordisk компанияси билан бирга олиб боради. Бу бир йилдан сал кўпроқ давом этади.
“Мен кардиолог сифатида кўп йиллардан буён юрак фаолияти ёмонлашган, юрак етишмовчилиги туфайли ҳаёт кечириши қийинлашган беморларни даволаш усулларини ишлаб чиқиш устида ишлаяпман. Ушбу мақсадга эришиш учун биз Heartseedни яратдик ва ривожланишда давом этдик. Беморлар саломатлиги сақлаш ва манфаатларни таъминлаш бизнинг устувор вазифаларимиздир”, деб таъкидлади Heartseed бош директори Кэйити Фукуда, деб хабар беради tass.ru.