“Нью-Йорк университети қошидаги Лангоне тиббиёт марказининг жарроҳлар гуруҳи иш пайтида юқори волтли электр токи уришидан жабрланган 46 ёшли Арканзас ҳарбий фахрийсига дунёдаги биринчи кўз ва юзнинг қисман трансплантациясини амалга оширди”, дейилади тиббиёт маркази хабарида.

Бемор тасодифан тўлқинли симга тегиб кетганидан сўнг чап кўзи, бурни, лаблари, олд тишлари, чап юзининг бир қисми ва ияги жиддий жароҳат олган. Қайд этилишича, операция тахминан 21 соат давом этган ва унда 140 дан ортиқ жарроҳ, ҳамшира ва бошқа тиббиёт ходимлари иштирок этган.

Бемор янги кўз билан кўра оладими ёки йўқми ҳозирча номаълум, бироқ трансплантация қилинган орган операциядан кейин “соғлом белгилар”ни кўрсатди. Мазкур кўз трансплантацияси кўриш қобилиятини даволашда келгусида янги имкониятлар яратади, деб хабар беради ria.ru.