Қайд этилишича, Мауна-Кеанинг катта қисми – тахминан олти минг метр қисми Тинч океани остида ва 4205 метр денгиз сатҳидан юқорида жойлашган. Умуман олганда, Мауна-Кеа Эверестдан тахминан 1,4 километр баландроқ.
Вулқон тахминан 4500 йил олдин пайдо бўлган. Геологларнинг фикрича, у яна ҳарактга келиши мумкин.
Олимлар, шунингдек, Ердаги иккинчи энг баланд тоғ Гавайидаги фаол вулқон – Муана-Лоа эканлигини аниқлашди. Унинг баландлиги 9,17 километрни ташкил этади, аммо беш километр қисми сув остида жойлашган, деб хабар беради korrespondent.net.