Учрашувда «Duvenbeck Gmbh» компанияси билан музокараларни давом эттириш ва ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бир нечта муҳим масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, меҳмонлар учун Ўзбекистонда хорижий резидент компаниялар учун яратилган шароит ва имкониятлар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Компания раҳбари юртимизда IT мутахассислари учун яратиб берилган шароитлар ва имтиёзларни эътироф этди. Шунингдек, Ўзбекистонда хорижий тилларда бемалол гаплаша оладиган ёш кадрлар кўплиги ҳамда улар билан ишлаш муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга, BPO хизматларини Германия давлатига аутсорс этишда ҳамкорлик қилиш, Ўзбекистонни минтақавий IT-хабга айлантириш, IT-хизматлар экспортини ошириш борасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишда Германиянинг IT ва логистика компаниялари билан ҳамкорликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди, деб хабар беради Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот хизмати.