Хабарингиз бор, давлат раҳбарининг жорий йил 20-21 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоят аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг апрель-октябрь ойларида туман (шаҳар) Андижон вилояти давлат хизматлари марказлари ҳамда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқаролардан ипотека кредитига Давлат субсидиясини олиш бўйича жами 3349 та мурожаат қабул қилинган.
Мурожаатларнинг 3017 таси, яъни 91,9%и белгиланган муддатларда кўриб чиқилган. Шундан 1379 нафар фуқаронинг аризаси бўйича ижобий хулосага келиниб, уларга хабарномалар берилган. Қолган 1638 та мурожаатга эса туман (шаҳар) Комиссиялари томонидан ҳужжатлари Низом талабларига мувофиқ келмаганликлари сабабли рад қилинган.
267 та ариза эса кўриб чиқиш жараёнида бўлиб, уларнинг 66 таси Комиссия аъзолари томонидан хулоса бериш, 201 таси эса Комиссия таркибидаги йиғилишда мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида.
Маълум бўлишича, ДХА вилоят бошқармаси томонидан мазкур давлат хизмати бўйича Комиссия аъзолари томонидан Низом талабларига риоя қилинишини назорат қилиш давомида жами 263 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва тегишли тартибда 17 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.