Эълон қилинган иш ўринларига 58 нафар номзод ўз ҳужжатларини топширди. Танловнинг низом талабларига кўра, олий маълумотли ва юридик билимга эга 30 ёшгача бўлган йигит қизлар қатнашдилар. Энг муҳими бу танловни онлайн тарзда davxizmat.uz сайти орқали кўпчилик кузатди. ОАВ вакилларидан тузилган жамоатчилик назорати гуруҳи танловнинг шаффофлигини таъминлашда, ишга киришда таниш-билишчилик ва коррупцияга йўл қўймасликда қўл келди.

Жамоатчилик назорати гуруҳини асосий таркибини ташкил этган ОАВ вакиллари номзодлар учун яратилган тенг ҳуқуқ ва имкониятни юқори баҳолади. Уларнинг таъкидлашича, 30 та саволга 30 дақиқа вақт номзоднинг қанча балл йиққанини аниқлаш имконини беради. 71 фоиз ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар кейинги босқичга — суҳбатга тайёргарлик кўради.

Мазкур тадбирни жамоатчилик назорати гуруҳидан ташқари davxizmat.uz сайти орқали 4 минг нафардан ортиқ фойдаланувчи кузатиши қувонарли ҳолдир.

Танловнинг тест жараёнидан 71 фоиз баллни тўплай олмаган 30 нафар номзод ўта олмади. 6 нафар номзод эса танловда қатнаша олмади. 14 нафар йигит-қиз 
берилган 30 та саволдан 22 таси ва ундан ортиғига жавоб топиб, 6 январда бўладиган суҳбатда иштирок этадиган бўлди.

Танлов натижаларини кўриш имкониятини берувчи рўйхат ҳам илова этилади, деб хабар беради ДХА Навоий вилояти бошқармаси матбуот хизмати.

Дилфуза Гулямова,

Навоий вилояти.