Бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакатлардаги 1 млн.дан ортиқ фирма ва ташкилотлар ушбу сертификатга эга бўлган.
Ушбу сертификатни қўлга киритиш учун ДХАда қандай ишлар амалга оширилди?
Биринчидан, Давлат хизматлари агентлигининг иш фаолияти чуқур ўрганилиб ва атрофлича таҳлил қилиниб, Агентликнинг иш жараёнлари ва уларнинг натижасини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди. Унга кўра, ҳар ярим йиллик якуни бўйича агентлик иш фаолияти жараёнлари ва уларнинг натижалари олдиндан белгиланган мезонларга кўра баҳолаб борилади.
Иккинчидан, агентлик иш фаолиятининг барча йўналишлари бўйича эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар белгилаб олинди. Мазкур манзилли кўрсаткичларга эришилиши ҳолати ҳар ҳисобот даврида (чорак, ярим йиллик ва йиллик) мониторинг қилиб борилади.
Учинчидан, Давлат хизматлари агентлигининг иш фаолиятини амалга оширишда ташқи ва ички имкониятлар ва хавф-хатарлар, манфаатдор томонлар ва уларнинг талаблари аниқлаштириш бўйича таҳлил ўтказилиб, бошқарув иш-фаолияти сифатига таъсир қилувчи хавф-хатарларни камайтириш ва сифатни янада ошириш бўйича иш режалар ишлаб чиқилди. Бунда иш режаларини амалга ошириш натижалари асосида бошқарув иш фаолияти ҳар ҳисобот даврида аудитдан ўтказилиб, сифатга салбий таъсир қилувчи омиллар бартараф қилиб борилади.
Тўртинчидан, анъанавий тарзда ҳисоботдаги кўрсаткичларни миқдоридан келиб чиқиб баҳолашдан воз кечилиб, ҳар бир йўналиш ва соҳа бўйича алоҳида мақсадли, манзилли мезонлар белгилаб олинди ва ушбу мезонларни эришилганига қараб баҳолаш тизими жорий қилинди.
Масалан, стандарт талаблари бўйича сифат мезони сифатида:
Давлат хизматлари агентлигининг фаолиятида кераксиз ҳисобот кўрсаткичлари ортидан қувиш эмас, балки давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида фуқароларнинг аниқ қонуний талаблари, манфаатлари ва ҳуқуқларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини тўлиқ таъминланиши бўйича кўрсаткичларга эътибор қаратилишига;
турли давлат органларида ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича мураккаб тартиб-таомиллар ўрнига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи маъмурий регламентларни тасдиқлаш;
оффлайн хизматлар ўрнига давлат хизматлари кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланиш, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш;
қонунчилик ҳужжатларига таҳририй ва амалий жиҳатдан аҳамиятсиз таклифларни ўрнига аҳоли ва тадбиркорларнинг оғирини енгил қилувчи ҳамда ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бекор қилувчи таклифлар тақдим қилинишига эришилди.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Давлат хизматлари агентлигининг фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш, давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни ташкил этиш ва уларни кўрсатиш сифати мониторингини олиб бориш ҳамда давлат хизматлари кўрсатишнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизматларига бўлган талаблари, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши ва ҳимоя қилинишини тўлиқ таъминланишига эришиш устувор мақсад қилиб олинган.