Унда мини-футбол бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни Қашқадарё вилоятининг “Қамаши”, 2-ўринни Тошкент вилоятининг “Янги ҳаёт”, 3-ўринни Фарғона вилоятининг “Бахрин” жамоаси эгаллади.

Мини-футбол бўйича қиз болалар ўртасида ўтказилган мусобақада 1-ўринни Самарқанд вилоятининг “Нафис”, 2-ўринни Хоразм вилоятининг “Тўмарис”, 3-ўринни Андижон вилоятининг “Гуркиров лочинлари” жамоаси қўлга киритди.

Футбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги финал ўйини пойтахтимиздаги “ЖАР” стадионида Тошкент вилоятининг “Навбаҳор” ва Жиззах вилоятининг “Турон” жамоалари ўртасида ўтказилди. Унда Жиззах вилоятининг “Турон” жамоаси 0-2 ҳисобда ғалаба қозониб, 2023 йилги ДХХ кубоги ғолибига айланди. Учинчи ўрин Қашқадарё вилоятининг “Янги ҳаёт” жамоасига насиб этди.

Футбол ва мини-футбол бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақаларнинг республика босқичида ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, велосипед ва телевизор топширилди.