Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, мазкур фуқаро гўёки юқори лавозимда ишлайдиган танишлари борлигини рўкач қилиб, бир абитуриентни Қарши давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 доллар, иккинчи абитуриентни М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш учун 2000 доллар, жами 7000 доллари олган вақтида ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.