Бугун оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди.

-90 кг вазндаги беллашувларнинг финалига икки нафар ҳамюртимиз етиб борди. Шаҳзодхўжа Шарипов ва Нурбек Муртазоев ўртасидаги баҳс Шариповнинг ғалабаси билан якунланди. Шунингдек, Маржона Кўчимова -78 кг ҳам шоҳсупадан жой олди.

Олтин медаль:

  • -90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов

Кумуш медаль:

  • -90 кг: Нурбек Муртазоев

Бронза медаль:

  • -78 кг: Маржона Кўчимова

Шу тариқа, дзюдочиларимиз яккалик баҳсларида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида Япониядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Эртага аралаш жамоавий дастурда беллашувлар ўтказилади.