Кеча кўҳна қитъада Европа Чемпионлар Лигаси 6 тур ўйинлари бошланди. А гуруҳида “Ливерпуль” шу пайтгача мағлубият аламини тотмаган “Наполи”ни 2:0 ҳисобида енгди. Шундай бўлса-да икки жамоа ҳам кейинги босқичга чиқишда.
С гуруҳида “Бавария” “Интер”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 100 фоизлик натижа кўрсатган ягона жамоага айланди. “Бавария” ва “Интер” 1/8 финалда.
D гуруҳида “Тоттенҳэм” Францияда “Марсел”ни, “Айнтрахт” эса Лиссабонда “Спортинг”ни 1:2 мағлуб этиб, плей оффга йўл олди.
Олтинчи турнинг қолган ўйинларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
Порту — Атлетико 2:1
Брюгге — Байер 0:0
Виктория — Барселона 2:4
Рейнжерс — Аякс 1:3