Жорий йилнинг 28 май куни Париждаги “Стад де Франс” стадионида Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтади. Унда Англиянинг “Ливерпуль” ва Испаниянинг “Реал” жамоалари учрашади.
Кеча Қўҳна қитъанинг икки гранд клуби ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Баҳсни франциялик Клеман Тюрпен бошқариб боради Унга қанотларда ҳамюртлари Николас Данос ва Сириль Грингор ёрдам беради. Захирадаги ҳакам Бенуа Бастьен. VARда Жером Брисар ишлайди.
39 ёшли Климен Тюрпен жорий мавсум ЕЧЛда 7 ўйинни бошқарган.