Кеча кўҳна қитъада Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи баҳсларига старт берилди.
Унда кутилмаган натижалар ҳам қайд этилди. Е гуруҳидаги кучли жамоалардан бири ҳисобланган “Челси” Загребда “Динамо”га ютқазиб қўйди – 1:0.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда “Милан” Зальцбургда маҳаллий “Ред Булл”га қарши майдонга тушиб, дурангга эришди – 1:1. Шундай қилиб биринчи тур ўйинларидан сўнг гуруҳда уч очко тўплаган “Динома” Загреб пешқадам бўлиб турибди.
Кечаги турда қолган ўйинлар қуйидаги натижалар билан ниҳоясига етди:
“Боруссия” Д – “Копенҳаген” 3:0
ПСЖ – “Ювентус” 2:1
“Севилья” – “Манчестер Сити” 0:4
“Селтик” – “Реал” Мадрид 0:3
“Лейпциг” – “Шахтёр” 1:4
“Бенфика” – “Маккаби” Ҳайфа 2:0