ЕЧЛнинг ўтган йилги финалчиси “Ливерпул” “Наполи”га йирик ҳисобида ютқазди – 4:1. “Бавария” эса Миланда “Интер” дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритди.
“Наполи” – “Ливерпул” ўйини шарҳлар экан, мазбонлар мураббийи Лучано Спаллетти бундай деди:
— Муҳим натижага эришдик. Инсон ўз ғалабасини рақибнинг кучига қараб баҳолайди. Бизнинг рақибимиз эса “Ливерпул” эди. Назаримда рақиб, кимлигидан қатъи назар, ўз ўйинингни ўйнашинг шарт. Ва доимо шундай ўйнаш лозим. Бу жамоанинг имкониятларни белгилайди...
Турнинг қолган ўйинлари қуйидаги натижалар билан якунланди:
“Аякс” – “Рейнжерс” 4:0
“Айнтрахт” – “Спортинг” 0:3
“Барселона” – “Виктория” Пльзень 5:1
“Атлетико” – “Порту” 2:1
“Брюгге” – “Байер” 1:0
“Тоттенҳэм” – “Марсель” 2:0