Маълумки, “Барселона” биринчи ўйинда ўз майдонида “ПСЖ”га йирик (1:4) ҳисобда ютқазган эди. Шунга қармай, Испания клуби Парижда ажойиб ўйин кўрсатди, лекин кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Европанинг кучли клублари ўртасидаги баҳснинг 31 дақиқасида Мбаппе ҳисобни очган бўлса, 37 дақиқада Месси жавоб тўпини киритди. Ўйиннинг биринчи таймига қўшиб берилган вақтда Месси 11 метрлик жарима тўпини дарвозага йўллай олмади. Шундай қилиб, “ПСЖ” чорак финалга йўл олди.
“Турнирни тарк этяпмиз ва бу – спортдаги энг муҳим жиҳат, — деди ўйиндан сўнг “Барселона” устози Куман Маrca’га берган интервьюсида. — Аммо ҳиссиётлар ёмон эмас. Рақибга қийинчилик туғдирган имкониятларга эга бўлдик.
Биринчи бўлимда “ПСЖ” дан яққол устун эдик. Камида 2:1 натижага эришсак бўларди. Ўшанда иккинчи бўлимда бошқача ўйнардик...”
“Ливерпуль” иккинчи ўйинда ҳам 2:0 ҳисобида ғолиб чиқди ва қийинчиликсиз чорак финал масаласини ҳал қилди. Голларни Салоҳ (71) ва Мане (74) киритди. Жамоа биринчи ўйинда ҳам шундай ҳисобда ғалаба қозонганди.