Рамазон — меҳр-муҳаббат, хайру саховат ойи. Бу вақтда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, қаровсиз қолган, боқувчисини йўқотган, бемор ва кексалар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос эзгу амаллардан биридир.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Қизил ярим ой жамиятининг “Рамазон-2021” дастури доирасида республикамизнинг турли ҳудудларида яшовчи юртдошларимиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари юборилмоқда.

 Айни вақтга қадар 11 хил турдаги ҳар бир ҳудудга 660 қутидан иборат ижтимоий  ёрдамлар:

 Қорақалпоғистон Республикаси;

Сурхондарё;

 Қашқадарё;

 Бухоро;

 Навоий;

 Самарқанд;

Тошкент вилоятларининг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилиши бошланди.