Парвозлар жадвали ва авиачипталар нархлари билан авиакомпаниянинг веб-сайтида танишиш имкони мавжуд.

Россия Федерациясининг шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига PZR текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. PZR маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар парвозларга қўйилмайди.

Авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan airways» АЖнинг энг яқин савдо офисларидан ёки йўловчилар минтақасидаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин, деб хабар беради «Uzbekistan airways» АЖ матбуот хизмати.