Тадбирда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро Инновация маркази ва соҳавий илмий-тадқиқот институтларнинг олимлари ўз инновацион ғоя ва ишланмалари, инновацион маҳсулотлар билан иштирок этмоқда.

— Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳисобидан  2021-2022 йилларда Атроф муҳитни муҳофазаси, ўрмон хўжалиги йўналишида умумий қиймати 53,95 млрд сўм бўлган 41 та (8 та инновацион, 32 та амалий, 1 та фундаментал) лойиҳалар молиялаштирилган. Бундан ташқари, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда бир нечта халқаро илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан,  Германия давлатининг Заксен-Ляйнен нотижорат ташкилоти ўртасида тузилган меморандум асосида Германия давлатининг CASIB ташкилоти томонидан амалга оширилаётган CLIENT II дастури доирасида “Қорақалпоғистон Республикаси (Мўйноқ тумани)даги шўрланган ерларда қишлоқ хўжалик экинларининг мослаштирилган хом ашёси (Apocinum/Кутра ўсимлиги) ёрдамида рекультивация қилиш ва пахтага муқобил равишда тўқимачилик қийматини яратиш” мавзусидаги 3 йиллик амалий лойиҳа бажарилиши кўзда тутилган, — дейди Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шахлохон Турдиқулова.

Тадбир доирасида илмий-тадқиқот интститутлари, олий таълим муассасаларининг олимлари, ёш тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган турли ишланмалари кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.

Кўргазмада генетика олимлари томонидан яратилган Ўзбекистон агро-экологик шароитига чидамли ўсимликларнинг (паҳта, буғдой, шоли) янги навлари намуналари, турли экотизимлар кесимида сув ва шамол эрозиясини олдини олишга қаратилган ва интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар, “яшил макон” умумиллий лойиҳа доирасида республика бўйлаб экилаётган тез усувчи павлония дархати кўчатлари, шамол оқимини сусайтирувчи ярусли ихота ҳалқаларини хосил қилувчи технологиялари ва  сувни, ўғитни тежовчи ускуналари намойиш этилди.

— Турли экотизимлар кесимида сув ва шамол эрозиясини олдини олишга қаратилган ва интенсив ўсиш хусусиятига эга дарахт-буталар ёрдамида шамол оқимини сусайтирувчи ярусли ихота ҳалқаларини хосил қилувчи технологиялар яратиш борасида тадқиқотлар олиб бормоқдамиз. Ярусли ихота ҳалқаларининг аҳамияти катта. "Сардоба" сув омбори атрофида ана шундай ўрмон барпо этяпмиз. Ҳозирда кўчатлар униб чиққан. Улар шўрга чидамли ўсимликлар бўлиб, тупроқ эрозиясига қарши курашади. Шунингдек, турли талоқатларнинг ёйилиб кетиш хавфини ҳам камайтиради, — дейди  Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти проффессори Советбек Кожахметов

Тадбирнинг иккинчи кунида Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялашатирилаётган ва амалга оширилаётган қатор илмий амалий лойиҳаларнинг тақдимотлари бўлиб ўтади.

Тадбир 24 июнгача давом этади.