Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда жами 250 минг гектар, жумладан, Оролнинг қуриган тубида 115 минг гектар ерда дарахт ва буталар экилади.
Ҳар бир ҳудудда ботаника ва дендрология боғлари ҳамда 20 тадан соя-салқин сайр кўчалари барпо қилинади.
Корхоналарда экостандартларни жорий қилиш учун келгуси беш йилда камида 30 минг нафар экология менежерига талаб пайдо бўлади. Шунинг учун 2026 йилда ҳар бир ҳудудда «яшил» техникумлар ташкил этилиб, дуал таълим асосида йилига 10 минг мутахассис тайёрлаш йўлга қўйилади.
Янги йилда Марказий Осиё Яшил университети фаолияти кенгайтирилади. Ҳаво, сув ва тупроқ сифатини аниқлаш имконини берадиган комплекс лабораториялар ташкил этилади. Шаҳарларда табиий вентиляцияни кучайтиришга қаратилган тадқиқотлар ўтказилади.
Умуман, экология соҳасига 2026 йилда 1 триллион 900 миллиард сўм йўналтирилади.