Ёнғин корхонанинг сиртқи бўлимига йиғилган пахталарда келиб чиққан. Лекин корхонага зарар етказмаган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарувчилари корхона иморатига зарар етказмасликнинг барча чораларини кўришган.

Дастлабки маълумотларга қараганда пайвандлаш ишлари олиб борилаётган пайтда техника хавфсизлиги чораларига риоя қилмаслиги оқибатида келиб чиққан деган тахминлар бор. Аниқ маълумотлар яқин вақт ичида берилади.