“Ҳаддан зиёд ош тузи истеъмол қилиш организмда сувнинг ушланиб қолишига, пешобнинг нормал ҳолатда чиқишига салбий таъсир кўрсатиб, туз йиғилишига сабаб бўлади. Шунингдек, овқатда натрий қанча кўп бўлса, шунча кўп кальций чиқарилади. 6 грамм туз 24-40 миллиграмм кальцийни чиқариб ташлайди. Ҳар куни атиги 1 грамм кўп туз истеъмол қилиш тана суяк вазнининг қўшимча 1 фоизининг йўқотилишига олиб келади. Ҳамма нарсада меъёр борлигини унутмаслик керак”, дея қайд этди мутахассис.

Экспертнинг айтишича, буйракда тош ҳосил бўлишига спиртли ва газланган ичимликлар истеъмол қилиш ҳам сабаб бўлади. Чунки улар таркибида пешоб йўлларини ўзгартириб юборадиган фосфор кислотаси мавжуд, деб ёзади m24.ru.