Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Василий Богоявленский маълум қилди.

Туркиянинг Кония вилоятидаги Карапинар аҳоли пунктидан унча узоқ бўлмаган жойда зилзилалардан сўнг чуқурлиги деярли 15 метр ва диаметри 100 метр бўлган ўра топилди. Унинг шаклланишида зилзиланинг тўғридан-тўғри боғлиқлигини аниқлашнинг имкони бўлмади.

“Эҳтимол, биз кўраётган нарса кучли зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган ер юзасига яқин бўлган саёз карст (бундан ҳам чуқурлари бор). Ер силкинишлари ўранинг пайдо бўлишида шунчаки туртки бўлди, аммо бу унинг асосий сабаби эмас эди”, деб тушунтирди олим.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита зилзила содир бўлган эди. Кейинчалик янги силкинишлар юзага келганди, деб хабар беради aif.ru.