“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

— экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бўлганда  — 1 миллион АҚШ долларигача;

— экспорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда — 2 миллион АҚШ долларигача;

— экспорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 3 миллион АҚШ долларигача.