Хусусан, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида амалда умумий қиймати 407,3 млн. долларлик кимё маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, йиллик режа (400,8 млн. доллар) 31-октябрь ҳолатига 101,7 фоизга уддаланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 155 фоиз ўсишга эришилди.
Юқори кўрсаткичларга соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар ҳисобига эришилмоқда. Жумладан, экспорт қилинаётган маҳсулотларни диверсификациялашга катта эътибор қаратилмоқда. Жорий йил давомида 37 турдаги кимё маҳсулотлари, шундан 13 тури янги бўлиб, мураккаб минерал ўғитлари (9 хил), полианион целлюлоза, суюқ минерал ўғитлари (2 хил) экспортга йўлланди.
Таъкидлаш жоизки, айрим турдаги маҳсулотлар экспортининг ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда уларнинг кўлами янада яққолроқ намоён бўлади. Хусусан, суперфрсфат — 35 баробарга, суюлтирилган аммиак — 16 баробарга, автомобил шинаси — 11 баробарга, суюқ аргон ва аммоний хлориди экспорти 6 баробарга ошган.
“Ўзкимёимпекс” МЧЖ томонидан янги бозорларни ўзлаштириш ҳисобига экспорт географияси кенгайтирилмоқда. Йил бошидан буён жаҳоннинг 36 та давлатига маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Бу кўрсаткич 2021йилда 28 тани ташкил қилган. Мисол учун, биргина Монголияга умумий қиймати 625,8 минг долларлик карбамид ва НПК маҳсулотлари сотилди.
Шу билан бирга, ташқи бозордаги йирик трейдерлар билан ҳамкорлик ҳам кенгайиб боряпти.Литванинг “УХБ Aгро” компанияси билан ҳамкорликда “Самарқанд-НПК” МЧЖ қўшма корхонасида минерал ўғитларини ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтириш йўлга қўйилди.
Истеъмолчилар ва ташқи бозорнинг талабидан келиб чиқиб биринчи марта “Фарғонаазот” AЖда минерал ўғитларни қоп билан бир қаторда биг-бегларга юклаш амалиёти қўлланилди.
Жаҳон бозоридаги минерал ўғитлар нархи динамикаси доимий равишда таҳлил қилиниб борилиб, маҳсулотларни юқори рентабелли нархларда сотишга эришилмоқда. Масалан, 2021-йилнинг январь-октабрь ойларида 198,5 млн. долларлик 871,5 минг тонна минерал ўғитлар экспортга чиқарилган бўлса, жорий йилда 753 минг тонна ана шундай маҳсулотлар 329,4 млн. долларга сотишга эришилди, яъни ўтган йилга нисбатан экспортга чиқарилган ҳар бир тонна минерал ўғитдан 209 доллар кўп фойда кўрилди.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, маҳсулотларни экспорт қилишда хорижий мамлакатларда очилган савдо уйларидан унумли фойдаланилмоқда. Жорий йилда савдо уйлари орқали 33,6 млн. долларлик маҳсулотлар сотилди.
Ҳозирда ички захира ва имкониятларни қайта кўриб чиқиб, қўшимча равишда 25 млн. долларлик кимё маҳсулотларини экспортга чиқариш режалаштирилмоқда. Натижада 2022 йил якуни билан йиллик экспорт ҳажми 450 млн. долларга етиши ва белгиланган режанинг 112,3 фоизга бажарилиши, ўтган йилга нисбатан 117,8 фоизга ўсиш таъминланиши кутилмоқда.