Сўнгра, жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурия ҳудудига ўтишга уринган вақтида Туркия чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Бироқ, Н.С. яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам жиноий фаолиятини давом эттириб, Интернет орқали «Тавхид ва жиход катибаси» террорчилари билан алоқани қайта тиклаган, уларнинг ғояларини қўллаб келган ҳамда ўз яқинлари орасида ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғояларни тарғиботи билан шуғулланган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида Н.С.га нисбатан инсонпарварлик тамойили асосида «Тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бироқ, Н.С. бу сафар ҳам ўзига тўғри хулоса чиқариб олмасдан Суриядаги ҳамфикрлари сафига қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан яширинча чиқиб кетишга уринган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Бир неча маротаба имкон берилган бўлсада, тўғри хулоса чиқара олмаган Н.С.га нисбатан суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.