Кейинчалик олтита қамоқхонада тартибсизликлар содир бўлиб, маҳбуслар 150 нафардан ортиқ қўриқчи ва бошқа ходимларни гаровга олди. Бир неча ўнлаб маҳбуслар қамоқхоналардан қочиб кетишди.

Сешанбага келиб зўравонлик кўчаларга тарқалди: 7 полициячи ўғирлаб кетилди ва бир нечта шаҳарларда 5 та портлаш содир бўлди, бироқ ҳеч ким жабрланмади.

Мамлакат президенти Даниэль Нобоа “террорчилар” билан музокаралар олиб бормаслиги ва зўравонликлар унинг ҳукуматининг жинойи тўда етакчилари учун янги қаттиқ тартибли қамоқхона қуриш режаларига муносабат бўлганини айтди. У мамлакатда 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилди ва барча жинойи гуруҳларни йўқ қилишни буюрди.